Отабек Шукуров «Шаржа» клубида дебют қилди
Jan. 11, 2018, 11:40 p.m. 3931

«Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров БАА чемпионати вакили «Шаржа» клуби билан шартнома имзолаган эди.

Бугун, ҳамюртимиз БАА чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Ан-Наср» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг дебюти муваффақиятли чиқди ва «Шаржа» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ғалабадан сўнг, «Шаржа» 13 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 7-ўринга чиқиб олди.

БАА чемпионати, 12-тур
11 январь
«Ан-Наср» - «Шаржа» - 1:2
Голлар
: Солиҳ (32) - Вандер (17 пен), Ал-Мансурий (86)