Мина «Барселона» билан шартнома имзолади - Испания матбуоти
Jan. 11, 2018, 11:34 a.m. 7091

«Палмейрас» клубининг колумбиялик ҳимоячиси Йерри Мина «Барселона» билан 4 йиллик шартнома имзолади, деб хабар бермоқда AS.

Мина трансфери учун «Барселона» 12,3 миллион евро тўлади. Унинг товон пули 100 миллион евро қилиб белгиланди. 12 январь куни футболчининг расмий таништириш маросими ўтказилади.

Ижтимоий тармоқларда колумбиялик футболчининг Барселона томон парвоз қилаётгани суратлари кенг тарқалди. Унда футболчи ўз вакили билан самолётда олинган расми тасвирланган.

Ўтган мавсумда Мина «Палмейрас» таркибида 22та ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.