Мадридда инқироз: «Реал» футболчилари Роналдуга қарши чиқишди
Jan. 11, 2018, 11:13 a.m. 14975

«Реал» клуби футболчилари ўртасида муаммолар пайдо бўла бошлади, деб ёзмоқда Diario Gol. Манба берган хабарга кўра, мадридликларнинг бир қатор футболчилари Криштиану Роналдунинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб чиққан.

Португалия терма жамоаси ҳужумчисига биринчи бўлиб Иско қарши чиққан. Испаниялик футболчини кейинчалик Серхио Рамос, Марко Асенсио, Дани Себальос ва Лукас Васкес қўллаб-қувватлаган.

Қайд қилинишича, юқорида кўрсатиб ўтилган футболчилар Роналдунинг эгоистлигидан нолиган ва жамоанинг муваффақиятсизликларида айбдор сифатида кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг ортда қолган 18-туридан сўнг, 17 учрашув ўтказган «Реал» пешқадам «Барселона»дан 16 очко ортда қолган ҳолда, турнир жадвалида бор-йўғи 4-ўринда бормоқда.