«Локомотив» россиялик ҳужумчи сотиб олиши мумкин
Jan. 11, 2018, 3:48 p.m. 2704

Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби россиялик ҳужумчиси Дмитрий Барков Тошкентнинг «Локомотив» клубида кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда Тожикистон нашрлари хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Дмитрий Барков Ўзбекистон клуби машғулотларида иштирок этиш учун жамоанинг БААдаги йиғинига учиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «темирйўлчилар» Дубайдаги йиғи давомида 4 та назорат учрашуви ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.