Кавани Испания грандларига ўз хизматини таклиф қилди
Jan. 11, 2018, 10:34 a.m. 6365

«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиши мумкин, деб ёзади fichajes.com.

30 ёшли футболчининг агентлари Мадриднинг иккита клуби - «Реал» ва «Атлетико» билан боғланиб, мижозининг хизматини таклиф қилган. 

Уругвайлик футболчи Неймар билан бир жамоада муваффақият қозона олмаслигини яхши тушунмоқда ва ўзига бошқа клуб излаяпти.

Кавани трансфери Мадрид клублари учун 60-70 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.