Италия терма жамоаси вақтинчалик бош мураббийни тайинлади
Jan. 11, 2018, 11:26 a.m. 2074

Италия футбол федерацияси (FIGC) миллий терма жамоага вақтинчалик бош мураббийни тайинлади.

Ёшлар терма жамоаси устози Луижи Ди Бьяжо, март ойида Аргентина ва Англия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларида, миллий терма жамоани майдонга олиб тушадиган бўлди.

Аввалроқ, Италия терма жамоасини бошқаришга Карло Анчелотти, Антонио Конте ва Роберто Манчини асосий номзодлар экани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.