Фото: Бабаян Дубайда «Спартак» машғулотларида кўриниш берди
Jan. 11, 2018, 8:06 p.m. 8692

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян айни вақтда Дубайда бўлиб тургани маълум бўлди. ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Жанубий Кореяга қарши ўйиндан бери кўриниш бермаган Бабаян БААда эканини тасдиқловчи сурат пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, Самвел Бабаян БААда мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган Москанинг «Спартак» клуби машғулотларини кузатгани борган. Дубайда йиғин ўтказаётган «Спартак» машғулотига Самвел Бабаян билан бирга «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи Григорий Колосовский ҳам ташриф буюрган.

Айни вақтда москваликлар «Жебел Али» спорт комплексида қароргоҳида машғулотларни давом эттиришмоқда. Жамоа 18 январь куни Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шангҳй СИПГ» билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.