ЎФФ президенти Фарғонадаги умумий ҳолат билан танишади
Jan. 11, 2018, 12:27 p.m. 1764

ЎФФ томонидан вилоятлардаги ҳолатни доимий равишда назорат қилиш мақсадида ҳудудларга ташриф буюраётган ЎФФ махсус делегацияси яна бир ташриф амалга оширилади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, 12 январь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Фарғона вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолатни ўрганиш учун Фарғона шаҳрига ташриф буюради.

Ташриф мобайнида делегация Фарғона вилояти Футбол федерация томонидан қилинаётган ишлар билан танишади. ЎФФ томонидан Фарғона вилояти ФФда фаолият олиб бораётган кадрлар иши кўриб чиқилади.

Шунингдек, ташриф чоғида мамлакатимиз клублари қошидаги академиялардаги болалар ва ўсмирлар билан шуғулланиш учун йўналишга хорижлик мураббийларни жалб қилиш масаласи яна бир бор кўтарилади.

Таъкидлаш керак, ташриф давомида «Нефтчи» пфк ўқув-йиғин базаси ҳамда клуб академияси фаолиятини билан танишилади. Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» футбол клуби стадионига ташриф буюрилади. Шаҳардаги Олимпия заҳиралари коллежи фаолияти билан яқиндан танишилади. Бундан ташқари, Қувасой шаҳридаги «Цементчи» пфк ўқув-йиғин базасига ташриф амалга оширилади.

Вилоятга ташриф давомида Фарғона вилояти Футбол федерацияси матбуот хизмати ишини йўлга қўйиш ва мухлислар билан ишлаш бўйича янги лойиҳаларни кўриб чиқиш каби бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилади.

Фарғона вилоятидаги умумий аҳвол ўрганилгач тегишли хулосалар қилинади. Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти томонидан бундай ташрифлар барча вилоятлар бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.