Эмери «ПСЖ» трансфер режаларига изоҳ берди
Jan. 11, 2018, 5:58 p.m. 3529

«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери клубнинг трансфер бозоридаги ишларига изоҳ берди.

«Трансфер бозоридаги режаларимиз? Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. Бу саволни спорт директоримизга берганингиз маъқул. Менинг вазифам - жамоани ўйинларга тайёрлаш ва футболчилар билан ишлаш. Спорт директори эса трансферлар билан шуғулланади. Аммо, мен трансфер бозоридаги янгиликларга унчалик қизиқмайман» - деб Эмери сўзларини келтирмоқда le10sport.