Де Брюйне болалигида қайси клубга мухлислик қилгани ошкор бўлди
Jan. 11, 2018, 1:49 p.m. 10430

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне ёшлигида «Ливерпуль» мухлиси бўлган. 

Belgian Red Devils каналига жойлаштирилган видеода, «Гент» академиясининг ёш футболчиси шу ҳақда гапириб берган.

«Севимли клубим – «Ливерпуль», энг яхши кўрган футболчим – Майкл Оуэн. Қачонлардир у билан бирга тўп суришни истардим» - дейди ёш Де Брюйне.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи аввалроқ «Челси» таркибида ўйнаган. Жорий мавсумда, «Манчестер Сити» таркибида у барча мусобақаларда 30та ўйин ўтказган. Унинг ҳисобида 8та гол ва 12та голли узатма бор.