Бразилия - футболчилар фабрикаси
Jan. 11, 2018, 8:38 p.m. 4172

Бразилия футбол конфедерацияси сайти хабарига кўра, 2017 йилда мамлакатни 1630 нафар футболчи тарк этган.

Хусусан, ҳаваскор футболчилардан 381 нафари бошқа чемпионатга йўл олган. 396 нафар профессионал футболчи бошқа чемпионатларнинг ҳаваскорлар лигаси клубларига ўтиб кетган. Ниҳоят, 853 нафар профессионал футболчи фаолиятини хориждаги профессионал клубларда давом эттиришга қарор қилган.

Ўз навбатида, Бразилияга 148 нафар ҳаваскор ва 742 нафар профессионал футболчи келган.