«Барселона» янги трансфери ҳақида эълон қилди
Jan. 11, 2018, 2:42 p.m. 9953

Каталониянинг «Барселона» клуби колумбиялик ҳимоячи Йерри Минани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, клуб Мина билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган 5,5 йиллик шартнома имзолади. 

Расмий манбада ёзилишича, клуб 23 ёшли футболчининг трансфери учун Бразилиянинг «Палмейрас» клубига 11,8 миллион евро сарфлаган. Унинг шартномасида товон пули сифатида 100 миллион евро кўрсатилган.