«Барселона» бошқа бир ҳимоячисини Хитойга сотиб юборади
Jan. 11, 2018, 3:54 p.m. 5172

«Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскерано фаолиятини Хитойнинг «Ҳэбэй Чайна Форчун» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, иккала клуб 33 ёшли аргентиналик футболчининг трансферини 10 миллион евро эвазига ҳал қилишга келишиб олишган. Яқин кунлар ичида трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маскерано Хитойда 2018 йилги мавсумни ўтказишни истамоқда. Шундан сўнг эса у ватани Аргентинага қайтиб кетмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» 11,8 миллион евро эвазига «Пайлмейрас» ҳимоячиси Йерри Минани сотиб олгани хабар қилинганди.