Adidas Дибаланинг кейинги клубини ошкор қилиб қўйди
Jan. 11, 2018, 10:29 p.m. 29239

Спорт экипировкаси ишлаб чиқарувчи машҳур Adidas компанияси, «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибаланинг кейинги клубини беҳосдан ошкор қилиб қўйди.

Компаниянинг Буюк Британиядаги твиттер саҳифасида: «Янги Predator, янги клуб, янги чорлов. Дибала, «Орзулар театри»га хуш келибсан» деган ёзув пайдо бўлди.

Predator - Adidas компаниясининг янги бутсаси номи, «Орзулар театри» эса «Олд Траффорд» стадионига бериладиган нисбат эканини инобатга оладиган бўлсак, аргентиналик футболчининг кейинги клуби «Манчестер Юнайтед» бўлиши ойдинлашади.

Кейинчалик, бу твит ўчириб ташланди.