Виллаш-Боаш «Дакар-2018» автопойгасида фалокатга учради
Jan. 10, 2018, 12:20 p.m. 3934

«Порту», «Челси», «Тоттенҳэм» ва «Шанхай СИПГ» клубларининг собиқ устози Андре Виллаш-Боаш Жанубий Америкада ўтказилаётган «Дакар-2018» автопойгасида фалокатга учради.

Перу мамлакати бўйлаб ўтказилаётган 4-босқич пайтида, 40 ёшли португалияликнинг автомобили катта тезликда қум барҳанига урилган. Натижада, Виллаш-Боаш орқасидан жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Виллаш-Боаш айни пайтда ишсиз юрибди. Аввалроқ, унга «ПСЖ» клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.