Туркия клуби устози Арда Турон трансферини эълон қилди
Jan. 10, 2018, 8:30 p.m. 5963

Туркиянинг «Истамбул ББ» клуби бош мураббийи Абдулла Овчи «Барселона» яримҳимоячиси Арда Турон трансферини тасдиқлади.

«Трансфер ҳақида икки кун ичида расман эълон қиламиз. Арда - кўп йиллардан бери бизнинг мақсадимиз эди. Клуб президентига унинг трансфери учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда мураккаб битим бўлди», – деди Овчи.

Арда Турон «Барселона»га 2015 йилда «Атлетико»дан 34 миллион евро эвазига ўтган эди. Шу вақт мобайнида кўк-анорранглилар таркибида 55та ўйин ўтказиб, 15та гол урди

Жорий мавсумда, Арда Турон «Барселона» таркибида бирорта ўйин ўтказмади.