Тевес нима учун "Бока Хуниорс"га қайтганини маълум қилди
Jan. 10, 2018, 1:32 a.m. 4955

9 январь куни "Бока Хуниорс" ўйинчии сифатида таништирилган Карлос Тевес жамоага қайтишдан олган таассуротлари билан бўлишди. 

"Мен клуб билан Либертадорес кубогида ғолиб чиқиш истагида қайтдим. Буни "Бока Хуниорс"нинг барча мухлислари хоҳлашади. Менинг футбол оламидаги вақтим кўп қолмади. Шу сабабли ўзимнинг орзуимни амалга ошириш билан роҳатланмоқчиман. "Бока Хуниорс" билан шартномага кўра икки йилни роҳат билан ўтказмоқчиман – бу менда бор охирги нарса. Жамоа таркибини тарк этиб, уйга қайтишга имкон бергани учун "Шанхай Шэньхуа"дан миннатдорман", – деди 33 ёшли футболчи. 

Тевес 2016 йилнинг декабрида "Шанхай Шэньхуа" билан шартнома имзолаб, энг катта маошга эга футболчилардан бири бўлган эди. Футболчининг Хитой клубидаги йиллик маоши 40 млн долларни ташкил қилган.