Саудиялик футболчи голни Погба каби нишонлагани учун қамалиши мумкин
Jan. 10, 2018, 11:20 a.m. 7198

Саудия Арабистони Биринчи дивизионида иштирок этувчи «Ан-Нужум» клуби футболчиси голни «дэб» рақси ҳаракатларига хос тарзда нишонлагани учун қамалиши мумкин.

Маълумки, америкалик рэперлар Migos, Og Maco, Rich The Kid томонидан яратилган бу рақс Саудия Арабистонида тақиқланган. Маҳаллий ҳокимият уни гиёҳвандлик моддаларини тарғиб қилувчи ҳаракат деб баҳолаган.

Энди футболчи полиция маҳкамасида бу ҳаракатлари юзасидан изоҳ бериши шарт. Агар у қонунни бузганликда айбдор деб топилса, қамалиши ҳам мумкин.

«Дэб» рақсига хос бўлган ҳаракат билан голни нишонлаш «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Поль Погба туфайли оммалашиб кетган эди.