Равшан Эрматов ЖЧ-2018да иштирок этиши мумкин
Jan. 10, 2018, 9:07 p.m. 4683

ФИФА Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида, ҳакамларнинг видео-ёрдамчиси (VAR) тизимидан фойдаланишга қарор қилди, деб хабар бермоқда AS. 

Агар 22 январь куни Халқаро футбол уюшмалари кенгаши бу қарорни маъқулласа, ФИФА видеоҳакамлар рўйхатини тузиш ишларини бошлаб юборади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА 2017 йилги Конфедерациялар Кубогида VAR тизимини синовдан ўтказган эди. Унда ўзбекистонлик Равшан Эрматов видеоҳакам сифатида иштирок этганди. Энди ҳамюртимиз ЖЧ-2018да ҳам қатнашиш имкониятига эга бўлиши мумкин.