Равшан Ҳайдаров Қатардан учралган мағлубият сабабларини айтди
Jan. 10, 2018, 10:54 a.m. 5106

Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Қатарга (0:1) қарши кечган Осиё чемпионати 1-тур учрашувидан кейин, жамоа кутилганидек ўйин намойиш эта олмаганини таъкидлади.

«Бугунги ўйин тенг курашлар остида кечди. Афсуски, ҳимояда хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Албатта, хатоларни кўриб чиқиб, кейинги учрашувда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

Иккинчи таймда жароҳат олгани учун Акрам Комиловни алмаштирдик. Бу ҳам учрашувга ўз таъсирини кўрсатди. Бугун, айрим футболчилар ўз имкониятларидан паст даражада ҳаракат қилишди. Бунинг сабабини албатта ўрганиб чиқамиз. Балки турнирдаги илк ўйин бўлгани учун бироз босим сезилгандир. Турнир энди бошланди. Гуруҳдаги вазиятни қийинлаштириб қўйдик, аммо, имкониятимиз бор экан, охиригача курашамиз», – деди Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U23 навбатдаги ўйинни Хитой ёшларига қарши 12 январь куни ўтказади.