Қозоғистон футболи раҳбари истеъфога чиқди
Jan. 10, 2018, 6:02 p.m. 829

Қозоғистон футбол федерацияси (КФФ) президенти Сеильда Байшаков истеъфога чиқди, деб хабар беради Sports.kz.

10 январь куни Остона шаҳрида КФФ ижро қўмитаси кенгаши ўтказилди. Унда федерация раҳбари Сеильда Байшаковнинг ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этиши ҳақидаги аризаси қабул қилинди. Энди бу масала 2018 йил 10 февраль куни муддатидан олдин ўтказиладиган сайлов конференциясида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон терма жамоасининг россиялик бош мураббийи Александр Бородюк ҳам лавозимини тарк этганди.