«Милан» «Сан-Сиро»ни тарк этмайди
Jan. 10, 2018, 1:56 p.m. 1535

«Милан» клуби раҳбарияти «Сан-Сиро» стадионини тарк этмаслиги ҳақида баёнот берди.

Аввалроқ, шаҳар мэри Жузеппе Сала «россонери» ўзининг янги стадионини барпо қилиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

Бироқ, «Милан» янги стадион барпо қилиш режаси йўқлиги ва «Сан-Сиро»ни таъмирлаш тарафдори эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Сан-Сиро» стадиони Милан шаҳри маъмуриятига тегишли бўлиб, «Милан» ва «Интер» клублари унда ижара асосида тўп суряпти.