Испания ҳамда Аргентина "Атлетико"нинг янги стадионида ўртоқлик ўйини ўтказади
Jan. 10, 2018, 2:51 a.m. 2427

Испания ҳамда Аргентина терма жамоалари 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик мақсадида 27 март куни ўртоқлик ўйинини ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба берган маълумотга кўра, ўйин ушбу мавсумдан бошлаб "Атлетико Мадрид" уй ўйинларини ўтказаётган янги "Ванда Метрополитано" стадионида ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида D гуруҳи тушган Аргентина терма жамоаси гуруҳда Хорватия, Исландия ҳамда Нигерия билан кураш олиб боради. Испанлар эса B гуруҳида Португалия, Марокаш ҳамда Эрон терма жамоалари билан курашади.