Гаттузо Қозоғистон терма жамоасини бошқаришни истамагани сабабини айтди
Jan. 10, 2018, 8:16 p.m. 3707

«Милан» бош мураббийи Женнаро Гаттузо 2016 йилда Қозоғистон футбол федерацияси билан шартнома имзолагани, бироқ терма жамоада ишлашни истамаганини тан олди.

«2016 йилда қозоғистонликлар билан шартномани имзоладим. Терма жамоани бошқаришга рози эдим.
Аввалроқ, Грециянинг ОФИ ва Швейцариянинг «Сьон» клубларида ишлаганимда, оилам баъзи сабабларга кўра, ўзини бахтиёр ҳис қилмаганди. Шу туфайли, Остонага турмуш ўртоғим Моника билан келдим. Аммо, у совуқ иқлим туфайли ўзини жуда ноқулай ҳис қила бошлади. Шунда бу ишдан воз кечишим маъқул эканини англаб етдим» - деб Гаттузо сўзларини келтирмоқда Premium Sport.