Гасперини ёзда «Милан» бош мураббийи бўлиши мумкин
Jan. 10, 2018, 9:56 p.m. 916

Жан Пьеро Гасперини мавсум якунланганидан сўнг, Женнаро Гаттузо ўрнига «Милан» бош мураббийи қилиб тайинланиши мумкин, деб ёзади 
Corriere dello Sport. 

Айни пайтда мутахассис «Аталанта» клубини бошқармоқда. Унинг қўл остида Бергамо шаҳри жамоаси жуда ўзгарди ва ҳар қандай рақибга қаршилик кўрсата оладиган клубга айланди.

Қайд қилиш жоизки, «Милан» ўтган йили ёзда «Аталанта»нинг икки нафар футболчиси - Франк Кессие ва Андреа Конти билан шартнома имзолади. Улар айнан Гасперини қўл остида порлаган эди.