Ўзбекистон U23 Осиё чемпионатини мағлубият билан бошлади
Jan. 9, 2018, 6:23 p.m. 6376

Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олди.

«А» гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон дастлабки ўйинда Қатар билан беллашди. Дастлабки бўлим тенг курашлар остида ўтди, аммо ўзбекистонликлар бироз хавфли ўйнадилар. Бироқ, ҳисобни очиш ҳеч бир жамоага насиб қилмади.

Иккинчи бўлимни қатарликлар фаол бошладилар ва 55-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига оширилга тўпни Алмаоз дарвозага йўллашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча вазиятларга эга бўлса-да, қатарликлар яхши ҳимояланиб керакли натижани ушлаб қолишга муваффақ бўлдилар.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Хитой ёшлари Уммонни 3:0 ҳисобида доғда қолдирдилар.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари мусобақанинг 2-турини 12 январь куни Хитой ёшларига қарши ўтказади.

ОЧ U-23. «А» гуруҳи, 1-тур 
9 январь, Чангжоу, Хитой

 

Қатар U-23 - Ўзбекистон U-23 1:0 (0:0) 
Гол
: Али Алмаоз (55)
Қатар U-23: Муҳаммад ал-Бакари, Тариқ Салмон, Тамийм ал-Муҳаза, Абдулла ал-Аҳрак (Холид Муҳаммад, 72), Аҳмад Муйин (с), Акрам Афиф, Султон ал-Браке, Бассам ар-Равий, Ҳишом Али (Мешал Ал-Шамарий, 85), Алмоаз Али, Салом ал-Ҳажрий.
Ўзбекистон U-23: Дилшод Ҳамроев, Исломжон Қобилов, Рустам Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Акром Комилов, (Дилшод Нарзуллаев, 52), Азизжон Ғаниев (Андрей Сидоров, 84), Одилбек Ҳамробеков, Жасур Яхшибоев, Достон Ҳамдамов (Бобур Абдихолиқов, 76), Жавоҳир Сиддиқов, Забиҳилло Ўринбоев.
Огоҳлантиришлар: Д.Ҳамдамов (29), А.Аҳрак (45), М. ал-Бакари (73), Бассам ал-Равий (78).

Хитой - Уммон - 3:0
Голлар
: Лю (30), Ли (34), Шихао (53)