Виллаш-Боаш «Дакар-2018» автопойгасида иштирок этмоқда
Jan. 9, 2018, 11:50 a.m. 1048

«Порту», «Челси» ва «Тоттенҳэм» клубларининг собиқ устози Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ» клубини тарк этгач, кучини бошқа спорт турида синаб кўришга қарор қилган. 

40 ёшли португалиялик Жанубий Америкада ўтказилаётган «Дакар-2018» автопойгасида иштирок этмоқда ва икки босқичдан сўнг, 45-ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Fourfourtwo.

Қайд қилиш жоизки, автопойгада унга машҳур мотопойгачи Рубен Фариа штурманлик қилмоқда. У «Дакар-2013»да 2-ўринни эгаллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Виллаш-Боаш айни пайтда ишсиз юрибди. Аввалроқ, унга «ПСЖ» клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.