Усэйн Болт мартдан футбол жамоасида кўрикдан ўтади
Jan. 9, 2018, 9:44 a.m. 3307

Спринтерлик пойгаларида саккиз карра олимпиада чемпиони Усэйн Болт март ойида Дортмунднинг «Боруссия» клубида кўрикдан ўтади. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатди.

2017 йилда енгил атлетика билан хайрлашган ямайкалик мега юлдуз узоқ йиллик орзуси бўлган футбол ўйнаш фикридан қайтмаяпти. Аввалроқ у «Манчестер Юнайтед»да тўп суришни истаётганини маълум қилганди.

«Жароҳатим бўйича барчаси ортда қолди. Мартда кўрикдан ўтаман. Агар мутахассислар футбол учун етарлича яхши имкониятга эга эканимни айтишса, бу йўлдаги фаолиятимни бошлайман», деган Болт.