Уч нафар топ-мураббий Италия терма жамоасини бошқариши мумкин
Jan. 9, 2018, 6:43 p.m. 2505

Италия футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига Антонио Конте, Карло Анчелотти ва Роберто Манчини номзодини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Football Italia.

2018 йил учун тасдиқланган бюджетга кўра, терма жамоанинг янги устози учун 5 миллион евро маош ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти сентябрь ойида «Бавария»дан истеъфога чиқарилгач, ишсиз юрибди. Конте «Челси» билан 2019 йилгача мўлжалланган шартномага эга. Манчини эса «Зенит» клубини бошқаряпти.