У Италия терма жамоасини бошқармоқчи
Jan. 9, 2018, 5:01 p.m. 1927

Россиянинг «Зенит» клуби бош мураббийи Роберто Манчини июнда Италия терма жамоасини бошқариши мумкинлигини инкор қилмади. 

«Барчаси яхши ўтмоқда, ҳозир дам олмоқдамиз. Чемпионатни яхши бошлагандик, кейинчалик муаммолар пайдо бўла бошлади. «Локомотив»ни қувиб етиш учун имкониятимиз бўлади деган умиддамиз. Видеоповторлар? Балки бу технологиялар Россияга ҳам олиб келинар. 

Италия терма жамоаси бош мураббийлигига келадиган бўлсак, биринчи навбатда ҳали Федерацияга президент тайинлаб олиш керак бўлади. Июнда терма жамоани бошқаришим мумкинлигини инкор қилмайман, аммо бу фикрни исталган номзод айтиши мумкин. Бизнинг касбимиз шунақа ҳеч нарсани олдиндан инкор қилиб бўлмайди», — дея Манчинининг сўзларини келтиради Tiki Taka нашри.