«ПСЖ» яна бир оламшумул трансферни тайёрламоқда
Jan. 9, 2018, 5:55 p.m. 19031

«ПСЖ» клуби янги трансфер мақсади учун катта пул сарфлашга тайёр.

TransferMarketWeb хабарига кўра, парижликлар ёзда «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибалани қўлга киритишга уриниб кўради. Аргентиналик иқтидор учун «ПСЖ» 170 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Жорий мавсумда Дибала «Ювентус» таркибида 28та ўйин ўтказиб, 17та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ёзда Неймар ва Мбаппе харидларини амалга ошириб, катта шов-шувга сабаб бўлган эди.