«Нефтчи» етакчилари «Цементчи»га кўчиб ўтмоқда
Jan. 9, 2018, 2:20 p.m. 3212

Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Қувасойнинг «Цементчи» ўтган мавсумда «Нефтчи»да тўп сурган футболчиларнин ўз жамоасига чорламоқда. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, ҳозирда Фарғона шаҳри жамоасида ўйнаган икки футболчи Аббос Махсталиев ва Шукурали Пўлатов қувасойликлар сафига бориб қўшилган.

Икки футболчи ҳозирда жамоа кўригида бўлиб туришибди. Футболчилар бугун «Нефтчи»га қарши назорат учрашувида «Цементчи» таркибида майдонга тушган.