Левандовски Польшада йилнинг энг яхши спортчиси бўлолмади
Jan. 9, 2018, 2:27 p.m. 2171

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Польшанинг энг яхши спортчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада иккинчи ўринни эгаллади.

29 ёшли тўпурар умумжамоа ҳисобида жаҳон чемпиони бўлган ва «Тўрт трамплин турне»си ғолиблигини қўлган киритган трамплинчи Камил Стохдан ортда қолди.

2015 йили Левандовски Польшада йил спортчиси деб тан олинган ва Збигнев Бонекдан (1982 йил) кейин бундай эътирофга сазовор бўлган илк футболчига айланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски Польша терма жамоаси билан ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди. У саралаш мусобақасининг 10та ўйинида 16та гол уриб, рекорд ўрнатди. «Бавария» таркибида 2017 йилда жами 44та гол уришга эришди.