Келишилган ўйинларда қатнашган футболчилар умрбод футболдан четлатилди
Jan. 9, 2018, 7:57 p.m. 6721

УЕФА тартиб-интизом назорат қўмитаси Мальта ёшлар терма жамоасининг олти нафар футболчисини келишилган учрашувда иштирок этишда айблаб дисквалификация қилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра,  текширув Евро-2017 мусобақаси саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган Мальтанинг Черногория (0:1, 23 март, 2016 йил) ва Чехия ёшлар терма жамоасига қарши учрашувлардаги (0:7; 29 март 2016 йил) ҳолат бўйича олиб борилган.

Икки футболчи умрбод футболдан четлатилган бўлса, қолган тўрт футболчи икки, 1,5 ва 1 йил муддатга дисквалификация қилинди.