Италияда йилнинг энг ёмон футболчиси аниқланди
Jan. 9, 2018, 10:35 a.m. 3616

«Интер» ҳужумчиси Габриэл Барбоза Италияда 2017 йилнинг энг ёмон футболчиси деб топилди.

Бразилиялик футболчи «Олтин ахлатдон» «соврини»га лойиқ деб топилди, деб ёзади Football Italia.

Барбоза 2016 йилда 35,5 миллион евро эвазига «нерадзурри» сафига келиб қўшилган эди. Бироқ, жамоанинг асосий таркибига ўрнашиб қололмади ва «Бенфика»га ижарага бериб юборилди.

Аввалроқ, футболчининг ватанига қайтиб кетиб, «Крузейро» клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.