Икарди вакиллари матбуотни ёлғончиликда айблади
Jan. 9, 2018, 8:14 p.m. 5156

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди Мадриднинг «Реал» клубида тиббий кўрикдан ўтмаган.

Football Italia хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг вакиллари Испания ва Британия матбуотида пайдо бўлган шу ҳақдаги хабарларни инкор қилдилар ва уларни ёлғончиликда айбладилар.

Жорий мавсумда Икарди «Интер» таркибида 22та ўйин ўтказиб, 18та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.