Хитойликлар «Милан» ҳужумчиси учун 35 миллион евро таклиф қилмоқда
Jan. 9, 2018, 5:29 p.m. 1981

«Милан» ҳужумчиси Андре Силва Хитой чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Sky Sport хабарига кўра, маҳаллий клублардан бири футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилган. Бироқ, «россонери» раҳбарияти португалиялик футболчини қўйиб юбормаган.

Аввалроқ, 22 ёшли футболчи билан «Наполи», «Арсенал» ва «Барселона» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Андре Силва ўтган мавсумда «Порту» клубидан 28 миллион евро эвазига харид қилинди. Футболчи шу пайтгача 5 ўйинда майдонга тушиб, «Милан»нинг асосий таркибида ўрнашиб қололмади.