Хави Неймар эраси узоқ давом этмаслигини башорат қилди
Jan. 9, 2018, 9:16 a.m. 7734

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Лионель Месси ва Криштиану Роналду эраси якунланганидан кейин жаҳон футболида ким ҳукмронлик қилиши ҳақидаги фикрларини билдирди.

«Месси ва Роналдунинг даври поёнига етмоқда, кейин Неймар даври бошланади ва бу давр 3-4 йил давом этади. Ундан кейин эса Мбаппе эраси. Унинг салоҳияти улкан. У ҳали 19 ёшда лекин у ҳозирданоқ монстрга айланмоқда.

Менимча, талант жисмоний устунликлардан устун. Мбаппеда «физика» ҳам жойида, таланти ҳам зўр, Неймар ундан қолиб кетади. Ҳам жисмонан бақувват, ҳам ноёб талантга эга футболчилар қаторида — Марадона, Пеле, Роналдо, Месси, Неймарни санашимиз мумкин. Мбаппенинг индивидуал маҳорати Тьерри Анриники каби», — дея Хавининг сўзларини келтирган El Pais.