Афсонавий Георге Хажи ўғли отасининг жамоасига қайтади
Jan. 9, 2018, 9:21 p.m. 1910

Афсонавий руминиялик футболчи Георге Хажининг ўғли Янис «Фиорентина»ни тарк этиб, «Вииторул»га қайтади.

Маълумки, 19 ёшли иқтидор 2016 йилда, 2 миллион евро эвазига «Фиорентина»га ўтган эди. Бироқ, Янис «бинафшалар» асосий таркибида атиги 2 ўйинда майдонга тушди. Ёшлар жамоасида эса 19та ўйин ўтказиб, 7та гол урди ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Яниснинг отаси Георге «Вииторул» клубининг хўжайини ва бош мураббийидир.