Юз нафар япон болакайлари уч нафар катта футболчиларга бас келолмади
Jan. 8, 2018, 5:22 p.m. 4919

Япония терма жамоаси футболчилари Хироши Кийотаке, Хотару Ямагути ва Йосуке Идегути Kyokugen номли телекўрсатувда иштирок этишди.

Шоу доирасида уларга 100 нафар мактаб ўқувчиси 10–30–30–30 схемасида майдонга тушди. Бироқ, бу болакайларга ёрдам бермади. Катта футболчилар барибир гол уришни уддаладилар.

Тўрт йил олдин, Хироши Кийотаке шунга ўхшаш баҳсда Синдзи Кагава билан 55 нафар болакайга қарши ўйнаган эди.