Вагиз Галиулин: «Энди ЖЧга чиқиш бунданда қийин бўлади»
Jan. 8, 2018, 6:29 p.m. 3574

Россиянинг «Тосно» клубида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи — Вагиз Галиулин чемпионатдаги танаффусдан фойдаланиб, туғилиб ўсган юрти Андижонга келди. Футболчи билан KUN.UZ нашри ўқувчилари учун мўъжаз суҳбат уюштирди.

Галиулин интервью давомида «Тосно» клубидаги фаолияти, футболимизнинг бугунги ҳолати, болалар футболига берилаётган эътибор, келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

«Навбатдаги 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш терма жамоа учун осон бўлмайди. Чунки, ўтган саралаш ўйинларида асосий жамоа сафида жуда кўп иқтидорли футболчилардан иборат тажрибали авлод фаолият юритган эди. Энди уларнинг ўрнига ёшларимиз келиши  кутилмоқда. Демак, навбатдаги авлод тезроқ тажриба тўплаб, саралаш баҳсларида мухлислар кутган ўйинларни намойиш этиши керак.

Менга келсак, ёшлигимдан футбол билан шуғулланишни бошлаганимдан бери битта орзуим бўлган у ҳам бўлса – Ўзбекистон  терма жамоасида тўп суриш.  Доим мураббий штабидан чақириқ кутаман. Ватан жамоасида ўйнаб, бор куч ва маҳоратимни намойиш қилишни жуда-жуда ҳоҳлайман», - дея гапириб ўтди Галиулин терма жамоадаги фаолияти ҳақида.

Футболчи Шўрбулоқ даҳасидаги футболга ихтисослашган мактаб-интернатидаги ёш футболчиларга маҳорат дарслари ўтиб, тарбияланувчиларнинг маҳоратига катта баҳо берди.

Интервьюнинг тўлиқ кўриниши билан қуйидаги видео орқали танишиб олишингиз мумкин.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Тасвирчи: Аҳрорбек Ёқубжонов.