Усэйн Болт «Манчестер Юнайтед» клубига ўтишдан умидвор
Jan. 8, 2018, 11:47 a.m. 3424

Енгил атлетика бўйича 8 карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт футболчилик фаолиятини бошлаш нияти борлигини тасдиқлади.

«Март ойида Дортмундда тиббий кўрикдан ўтаман. Шундан сўнг, футболчилик фаолиятимни бошлашим ҳақида бир қарорга келаман. Агар «Боруссия» жисмоний ҳолатимни тиклаб олишни таклиф қилса, машғулотларда иштирок этаман.

Умуман олганда, «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолашни орзу қилмоқдаман. Мен Алекс Фергюсон билан гаплашдим ва мен ҳақимда шипшитиб қўйишини илтимос қилдим. У эса, агар тайёргарлик кўрсам ва жисмоний ҳолатим яхши бўлса, ёрдам беришга уриниб кўришини айтди», – деди 31 ёшли ямайкалик спринтер.