Сильвио Берлускони «Милан»га қайтадими?
Jan. 8, 2018, 8:53 p.m. 1235

«Милан» клубининг собиқ хўжайини Сильвио Берлускони клубга қайтиш нияти йўқлигини айтди.

«Кимдир бекорга умид қилмасин, мен «Милан»га қайтмайман.

Клубни сотиш мен учун оғир бўлган, аммо бу якуний ва зарур қарор эди. «Милан» умрбод қалбимда қолади», – деб Берлускони сўзларини келтирмоқда Il Foglio.

Эслатиб ўтамиз, Берлускони «Милан» клубини 2017 йил апрель ойида хитойликларга 750 млн еврога сотган эди.