«ПСЖ» президенти Неймарни алдади
Jan. 8, 2018, 6:19 p.m. 12077

«ПСЖ» клуби раҳбарияти асосий юлдузи бўлмиш Неймарнинг хафсаласини пир қилди, деб ёзмоқда Sport.es.

Бразилиялик футболчи ватандоши Коутиньонинг Парижга кўчиб ўтишига ишончи комил эди. «ПСЖ» клубига келишдан олдин, клуб хўжайини Носир Ал-Хилайфий унга Коутиньо трансферини амалга оширишга ваъда берганди. Агар Филиппе Парижга келса, Неймардан кейинги энг кўп маош олувчи футболчига айланарди. 

Бироқ, Коутиньо «Барселона»га ўтишни маъқул кўрди.