Подольскининг шаурма-кафеси Германияда шов-шувга сабаб бўлди
Jan. 8, 2018, 8:13 p.m. 4033

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Лукас Подольски қадрдон Кёльн шаҳрида дўнар-кабоб кафесини очди.

Бир пайтлар Туркиянинг «Галатасарой» клуби шаънини ҳимоя қилган футболчига маҳаллий таомлар жуда ёқиб қолган шекилли, у ватанида ҳам шаурма сотадиган овқатланиш нуқтасига асос солди.

Қизиғи шундаки, кафе минглаб одамларнинг эътиборини тортди ва шаурма сотиб олишни истаганлар катта навбатни ҳосил қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Подольски Япониянинг «Виссел Кобе» клубида ўйнаяпти.