ОЧЛ ва ОФК Кубоги ғолиби учун бериладиган мукофот пуллари оширилди
Jan. 8, 2018, 10:48 a.m. 3813

Янги мавсумдан бошлаб Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаси ғолиби учун бериладиган мукофот пуллари оширилади.

Бу ҳақда ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Оли Халифа ташкилотга аъзо барча футбол федерацияларига юборган мактубида маълум қилган. 

2018 йилда Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган клуб 4 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули олади. ОФК Кубоги ғолибига эса 1,5 миллион АҚШ доллари тақдим қилинади.

Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим Оли Халифа томонидан юборилган мактубда, ОФК томонидан ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этаётган жамоаларга тақдим қилинадиган мукофот пуллари ҳомийлар ва ҳамкорлар томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобига мунтазам равишда ошириб борилиши таъкидланган.