«Коутиньо, бир талай пул ишлаб топ». Шарҳловчи «Барса» мадҳиясини ноодатий тарзда ижро этди
Jan. 8, 2018, 2:50 p.m. 4366

«Барселона» 6 январь куни «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг трансфери бўйича узоқ кутилган янгиликни маълум қилди.

Эртаси куни эса каталонияликлар «Леванте»га қарши майдонга тушишди. Ўйиндан аввал анъанавий равишда «Барселона» мадҳияси янгради ҳамда шарҳловчи Рей Гудзон бунга тайёр ҳолда турган.

«Коутиньо! Коутиньо! Сен бир талай пул турасан, лекин «Барса» сенга ишонади. Андре Гомесдан шунчаки яхшироқ бўл, акс ҳолда сени уйга жўнатиб юборишади, уйга жўнатишади. Яна Стокдаги совуқ ёмғирли тунлар бўлади.

Энди сен Испаниядасан. Илиқ, иссиқ Испанияда. Энди бор ва бир талай пул ишлаб топ йигит, «Барса»да! «Барса»да! «Барса»да!», - дея куйлаб берган Гудзон.

Маълумот учун, Рей Гудзон 1970-йилларда «Ньюкасл» таркибида тўп сурган. Футболчилик ва мураббийлик фаолиятининг катта қисмини Америка жамоаларида ўтказган.