Коутиньо «Барселона»да Кройф рақамини танлади
Jan. 8, 2018, 9:22 p.m. 18442

«Барселона»нинг янги аъзоси Филиппе Коутиньо афсонавий ҳужумчи Йоҳан Кройфга тегишли бўлган 14-рақамни танлади, деб ёзади Sky Sports.

Маълумки, «Аякс» ва «Барселона» тўпурари 2016 йилда вафот этган, Коутиньо эса унинг мухлисларидан бири эди.

Айни пайтда, «Барселона»да 14-рақам остида Хавьер Маскерано тўп суряпти. Бироқ, у январь ойида жамоани тарк этиши кутилмоқда.