Хитой клуби бир футболчи учун 258 млн евро сарфламоқчи
Jan. 8, 2018, 3:51 p.m. 5700

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sina Sports нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «Гуанжоу Эвергранд» футболчи учун дортмундликларга 72 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Агар харид расмийлаштириладиган бўлса, унда яна 66 миллион евро клуб томонидан солиқ сифатида давлат ғазнасига туширилади.

«Гуанжоу Эвергранд» Обамеянг йилига 30 миллион евро маошдан иборат (солиқларни чиқариб ташлаганда 18 миллион евро қолади) 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Натижада 28 ёшли габонлик футболчининг умумий трансфери маошлар билан қўшиб ҳисоблаганда Хитой клубига 258 миллион еврога тушади.