Гана термасининг энг яхши ҳужумчиси ҳам беўхшов ҳайкалга эга бўлди
Jan. 8, 2018, 1:54 p.m. 2060

Футбол оламидаги ҳайкаллар сони яна биттага кўпайди - Гана жанубидаги Кумаси шаҳрида 32 ёшли Асамоа Гьян ҳайкали ўрнатилди.

Аввалроқ Майкл Эссьенга беўхшов ҳайкал ясаб берган шахс, Гана терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарнинг ҳайкалига ҳам муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Португалияда Криштиану Роналду ва Ҳиндистонда Диего Марадонанинг беўхшов ҳайкаллари интернетда ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлган эди.